Владимир Путин “ПроеКТОрия” форумига ташриф буюриб, иштирокчиларга болаликдан орзу қилган нарсаларини айтиб берди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у учувчи ёки денгизчи бўлишни хоҳлаган экан. Бу ҳақда “РИА Нвости” хабар берди.
"Мен буларнинг барчасини диққат билан кузатгандимдим, тадқиқ қилгандим ва ўзимни ушбу соҳаларда хаёлан кўргандим ҳам", дейди Путин.
“URA.RU” порталининг маълум қилишича, Россия Президенти таълим муассасаларида турли касбларни синаб кўрган. Бўлғуси раҳбар, унинг ота-онаси ҳамда мураббийи ўртасида бу борада кўплаб қизғин мунозаралар бўлиб ўтган. Ўшанда дзюдо бўйича устози Путинга Олий техника ўқув юртига ўқишга киришни маслаҳат берган экан.