Бугун 21 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин АҚШга “келишув” таклиф қилди

Путин АҚШга “келишув” таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.

Бу масала Россия ва Эрон ўртасида маълумот алмашинуви эҳтимоли ҳақидаги баёнотлар ортидан кун тартибига чиққан.

Бироқ АҚШ томони мазкур таклифни рад этган. Вашингтон бу каби шартлар Украинага кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш сиёсатига зид эканини билдирган.

Мутахассислар фикрича, бундай ташаббуслар геосиёсий музокараларда босим воситаси сифатида қўлланиши мумкин.

Киритилди: 23:03 20.03.2026. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!