Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Путин Алиев билан қўнғироқлашди

Путин Алиев билан қўнғироқлашди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида 20-сентябр куни Қорабоғда Россия тинчликпарвар қўшинларининг ҳалок бўлгани муносабати билан узр сўради ва чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Озарбайжон томонининг ташаббуси билан Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида “Алиев 20-сентябр куни Қорабоғда Россия тинчликпарвар контингенти ҳарбий хизматчиларининг фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан узр сўради ва чуқур ҳамдардлик билдирди”, — дейилади хабарда. Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан “икки мамлакат бош прокуратураси яқин алоқада”.

“Озарбайжон президенти ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди”, — дейилади Россия давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 16:59 21.09.2023. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!