Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пулли тўхташ жойлари учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади

Пулли тўхташ жойлари учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади

Пойтахтда пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда истиқомат қилаётган аҳоли учун махсус имтиёзлар яратилмоқда.

Эндиликда кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга резидентлик рухсатномалари берилиб, улар ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан кечки пайтдан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўлади. Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилиши кўзда тутилган.

Айни пайтда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш имкониятини яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари амалга оширилмоқда. Жараёнларни жорий йил ноябрь ойига қадар якунлаш режалаштирилган.

Киритилди: 16:29 11.09.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!