Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Пуласан” тўфони Шарқий Хитойни қамраб олди

“Пуласан” тўфони Шарқий Хитойни қамраб олди

“Пуласан” тўфони бу йил 14-чи марта Чжэцзян провинцияси қирғоқлари ва Шанхай шаҳрини қамраб олди. Бу ҳақда Шанхай метеорология маркази хабарида маълум қилинган.

Эпицентрда секундига 23 метр тезликда кучли шамоллар бўлган тўфон пайшанба куни соат 21:45 атрофида Шанхайнинг Фэнсянь туманига тўғри келди.

20 сентябрь куни эрталаб соат 9:00 ҳолатига кўра, Шанхайнинг қирғоқбўйи ҳудудларида 300 мм дан ортиқ ёғингарчилик ёғиб, тарихий рекордни янгилади.

“Пуласан” тўфони бу ҳафта Шарқий Хитойни қамраб олган иккинчи тўфондир.

Душанба куни “Бебинка” тўфони Хитой пойтахтига келиб, 1949 йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил топганидан бери Шанхайга энг кучли тўфон бўлди.

Хитой шарқидаги Чжэцзян провинцияси метеорология маркази хабарига кўра, “Пуласан” тўфони интенсивлиги аста-секин заифлашади.

Киритилди: 20:25 20.09.2024. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!