Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

“PUBG” аккаунти йигитчага қимматга тушди

A A A
“PUBG” аккаунти йигитчага қимматга тушди

Сурхондарё вилояти, Термиз туманида яшовчи 22 ёшли А.Р. мурожаат қилиб, ўз аризасида “Телеграм” мессенжерида “номаълум шахс” томонидан 1.300.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида яшовчи 19 ёшли И.И. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, И.И., А.Р. билан “Телеграм” мессенжерида танишиб, унга “PUBG” онлайн ўйинининг кучайтирилган аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига 1.300.000 пулларни ўтказиб олиб, келишилган аккаунтни бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юборган ва уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, И.И.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 20:11 01.11.2023. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!