Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«ПСЖ» юлдузининг «Реал»га ўтиши имконсиз масала

«ПСЖ» юлдузининг «Реал»га ўтиши имконсиз масала

"ПСЖ" таянч ярим ҳимоячиси Витинья яқин орада клубни тарк этмайди.

L'Equipe нашри хабарига кўра, "Реал" 25 ёшли португалиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хавбекнинг яқинлари "қироллик клуби"га ҳозирда футболчининг бошқа жамоага ўтиши имконсиз масала эканлигини айтишган.

Витинья 2022 йилда "Порту"дан 41 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтган. Амалдаги шартнома муддати 2029 йилнинг ёзида якунланади. Ҳозирда Transfermarkt портали футболчини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:39 20.01.2026. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!