Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«ПСЖ» Томас Тухелни истеъфога чиқарди

«ПСЖ» Томас Тухелни истеъфога чиқарди

«Пари Сен-Жермен» клуби жамоа бош мураббийи Томас Тухелни лавозимидан озод этди, дея хабар бермоқда L’Equipe.

Манбанинг ёзишича, Париж клуби шартномаси якунланишига ярим йил қолган германиялик мураббий билан хайрлашишга қарор қилган. Чоршанба куни «ПСЖ»нинг «Страсбург» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабасидан (4:0) кейин клуб мураббийни истеъфо ҳақида хабардор қилган.

Аввалроқ, Париж клуби Тухель билан амалдаги шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, «ПСЖ» Франция чемпионати 17-туридан кейин 35 очко билан йилни 3-ўринда якунлади. «Лион» ва «Лилль» дастлабки икки ўринда боришмоқда.

Киритилди: 18:08 24.12.2020. Ўқилди: 1696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!