Франциянинг "ПСЖ" клуби вингери Дезире Дуэ "Манчестер Сити"нинг 2026 йилдаги асосий трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.
Манбага ишонадиган бўлсак, "Манчестер Сити" 20 ёшли иқтидор эгаси учун 114 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлашга тайёр. Дуэнинг ўзига Парижда ҳамма нарса маъқул экани айтилмоқда, аммо у ўз кучини Премьер-лигада синаб кўришга қарши эмас.
Дуэ жорий мавсум барча турнирлар доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Дуэнинг "ПСЖ" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.