Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"ПСЖ" 150 миллион еврога янги ҳужумчи сотиб олади

"ПСЖ" 150 миллион еврога янги ҳужумчи сотиб олади

"ПСЖ" таркибни кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Лига 1 гранди "Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимхен учун 150 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар бермоқда Transfer News Live Fichajes нашрига таяниб.

Қайд этилишича, 26 ёшли Осимхен "Барселона"га ҳам қизиқ, аммо "ПСЖ" нигериялик учун курашда каталонияликларни ортда қолдириши мумкин.

Виктор Осимхен Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумидаги учта ўйинда олтита гол урди. Айнан "Галатасарой"нинг нигериялик форварди УEФА клублари ўртасидаги асосий турнирда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Амалдаги шартнома Осимхенни 2029 йилнинг ярмигача "Галатасарой" билан боғлаб туради.

Киритилди: Бугун 09:06. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!