1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.А. фуқаро К.К.га хорижда ишлаб чиқарилган 17 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда М.А.га дори воситасини етказиб берган шериги Ф.Т.дан (муқаддам судланган) яна 17 дона “Регапен” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
2️⃣ Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.С. фуқарога 5 қути “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.