Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Президент устидан тергов кейинга қолдирилди

Президент устидан тергов кейинга қолдирилди

Сеул Олий суди президент Ли Чже Мён устидан суд жараёнини "Сайланган давлат идоралари тўғрисида"ги қонунни бузганликда айблаб, номаълум муддатга қолдирди.

Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Апелляция суди 18 июнга белгиланган суд мажлисини бекор қилди, бироқ янги сана белгиламади. Судьялар конституциянинг 84-моддасига асосланиб, амалдаги президент давлатга хиёнат ва фитнада айбловлар бундан мустасно жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

2024 йил ноябрь ойида туман суди Ли Чже Мённи “Сайланган давлат идоралари тўғрисида”ги қонунни бузганлик учун шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд у 2021 йилги сайлов кампанияси давомида бир қанча ёлғон баёнотлар берганлигини, жумладан, коррупция можароси марказида турган шахсни танимаслигини айтганини аниқлади. 26 март куни Сеул Олий суди, иккинчи инстанция суди сиёсатчини оқлаб, бу қарорни бекор қилди.

Аммо 1 май куни Корея Республикаси Олий суди оқлов қарорига рози бўлмай, ишни иккинчи инстанция судига қайтарди. Дастлаб 15 май куни суд жараёни қайта кўриб чиқилиши кутилганди, бироқ ўша пайтдаги мухолифат партияси вакилларининг чақириқлари ортидан суд сайлов кампанияси учун адолатли шароитларни таъминлаш мақсадида ишни сайловдан кейин, яъни 18 июнга қолдирди.

Киритилди: 10:53 09.06.2025. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!