Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Президент топшириғи: республикада тозалик ва озодалик ойлиги ўтказилади

Президент топшириғи: республикада тозалик ва озодалик ойлиги ўтказилади

Президент топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланади. Ойлик давомида барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалик ишлари амалга оширилади. Шунингдек, волонтёрлар, ёш эко-фаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилади. Барча ташкилотлар раҳбарлари, хусусан, Экология вазирлиги раҳбарияти ушбу тадбирларида шахсий намуна сифатида фаол иштирок этади.

Бундан ташқари, айни дамда Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил қилинмоқда. Бу штаблар томонидан ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда қатъий экологик назорат ўрнатилади ҳамда жамоатчиликка кундалик маълумот бериб борилади.

Қолаверса, ойлик давомида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши доимий рейд тадбирлари амалга оширилади. Вазирлик томонидан республиканинг барча ҳудудларига онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу камералар назорати янада кучайтирилади.

Диққат! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон Фармонига кўра, ҳудудларни тозалашга масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўз вазифаларини бажармаганлиги натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши учун жавобгарликка тортилади. Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади!

Экология вазирлиги барчани тозалик ойлигида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка, огоҳликка чақиради. Aтроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 телефон рақамлари, 1157, 1207 қисқа рақамлари ёки @ecogovuz_bot орқали хабар беринг!

Сизнинг мурожаатингиз сиз учун муҳим!

Киритилди: 20:21 14.10.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!