Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди

Давлатимиз раҳбарининг ушбу тантанали маросимда иштироки умумий Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшган миллионлаб инсонлар хотирасига, шу жумладан, Ўзбекистон халқи жанг майдонларида ва фронт ортида намоён этган беқиёс жасорат, матонат ва фидойиликка чуқур ҳурмат ифодаси бўлди. Шу билан бирга, Президентимизнинг хорижий ташрифлари нафақат халқаро тадбирларда иштирок этиш, балки хорижий етакчилар билан икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш учун ҳам муҳим имкониятдир. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан бирга Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Беларус Президенти Александр Лукашенко, Словакия Бош вазири Роберт Фитсо, Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳим ва Лаос Президенти Тхонглун Сисулит билан ҳам суҳбатлар ўтказди. Шерзод Асадов, Президент матбуот котиби

Киритилди: Бугун 20:23. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!