Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент: "Оилавий тадбиркорлик" дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади"

Президент: "Оилавий тадбиркорлик" дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади"

Бу ишларга фаол киришган аҳоли, фермер ва кластерларга катта енгилликлар берилиши таъкидланди.

Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.

“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.

Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.

Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Киритилди: Бугун 17:48. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!