Президент Ли Чже Мёнг тегишли талаб билан Маданият, спорт ва туризм вазирлигига мурожаат қилган. Кореяликлар А гуруҳида 3 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқа олмади.
"Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим. Агар қобилиятга эмас, ўз одамларимизга устунлик берилса ва раҳбарлик лавозимларига лаёқатсиз одамлар тайинланса, натижа олдиндан маълум бўлади", — деб ёзди у ўзининг Х ижтимоий тармоғида.
Давлат раҳбари миллий жамоанинг плей-офф босқичига чиқа олмаслиги мамлакат фуқароларининг ҳафсаласини пир қилганини айтди. Ли Чже Мёнг бу ташкилот бошқаруви ва кадрлар сиёсатидаги хатолар оқибати бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
"Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ҳам миллий солиқ тўловчиларнинг катта маблағлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ресурслари сарфланишини инобатга олиб, Маданият, спорт ва туризм вазирлигидан ушбу ҳодисанинг аниқ ҳолатларини синчиклаб ўрганиш, унинг сабабларини таҳлил қилиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш ва аниқ ислоҳотлар режасини тақдим этишни сўрайман. Ушбу номақбул ҳолат туфайли юзага келган чуқур кўнгилсизлик учун фуқаролардан чин дилдан узр сўрайман", — деди Жанубий Корея президенти.