Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Президент куёвининг жияни милиционерни дўппослаганликда гумонланмоқда

A A A
Президент куёвининг жияни милиционерни дўппослаганликда гумонланмоқда

Тожикистон ИИВ ходимлари мамлакат собиқ энергия вазири Диловар Гуловнинг ўғлини ҳибсга олди. Собиқ мансабдорнинг ўғли милиционерни дўппослаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда «СНГ» хабар берди.

Ички ишлар идоралари маълумотларига кўра, йигит 8 июль куни кечқурун Душанбе шаҳрида милиционерни дўппослаган, кейин эса қочиб кетган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Кичик Гулов ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорларига яхши таниш ҳисобланади. Уч йил аввал у ойнаси қорайтирилган машинани бошқаргани учун жаримага тортилган. 2018 йилнинг март ойида эса безорилик учун жавобгарликка тортилган.

Диловар Гуловнинг акаси Ашраф Тожикистон президентининг куёви ҳисобланади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 22:29 11.07.2018. Ўқилди: 2391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар