“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.