Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Президент: "Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак!"

Президент: "Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак!"

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташриф доирасида вилоят марказидаги “Фирдавс” ва “Фаол ҳаётга қадам беш хизмат” кундузги парвариш марказларида бўлди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгилаб қўйилган. Инсон қадри, фаровонлиги ва ижтимоий ҳимояси давлат сиёсатининг марказида турибди.

Шу маънода, юртимизда шу йил март ойидан бошлаб ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилди. Бундай лойиҳалар хусусий шериклик асосида, давлат томонидан субсидия орқали амалга оширилмоқда.

“Фирдавс” маркази — тадбиркор Сайёра Қосимова ташаббуси билан ДХШ асосида ташкил этилган. Бу ерда 36 нафар ногиронлиги бўлган болаларга махсус таълим, реабилитация ва индивидуал машғулотлар тақдим этилади. Невропатолог, дефектолог, сурдолог, педагог ва психологлар болаларга ёрдам бермоқда. Аҳамиятлиси бу хизматдан фойдаланаётган оналар жуда мамнун.

“Фаол ҳаётга қадам беш хизмат” маркази — тадбиркор Хосият Ортиқова томонидан ташкил этилган бўлиб, 16 ўринли, замонавий тиббий ва реабилитация шароитлари билан жиҳозланган. Машғулотлар натижасида саккиз нафар шахснинг мустақил ҳаётга қайтиш қобилияти яхшиланган, беш нафар оила аъзоси ишга жойлашган.

Давлат раҳбари юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, бундай ижтимоий лойиҳалар миқёси кенгайтирилишини таъкидлади.

P.S. Ҳозирда “Фаол ҳаётга қадам” дастурига республика бўйича 600 нафар тадбиркор ДХШ асосида қўшилган, уларнинг 46 таси Наманганда фаолият кўрсатмоқда. Дастур асосида республика бўйича 24 минг нафар шахс, шу жумладан 3 минг нафар бола қамраб олинган.

Киритилди: 18:26 16.09.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!