АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО саммитида иштирок этиш учун Туркия пойтахти Анқара шаҳрига етиб келди.
Оқ уй раҳбарининг самолёти Анқара халқаро аэропортига қўнди.
Ташриф доирасида Дональд Трампнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашуви режалаштирилган. Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик, хавфсизлик масалалари ҳамда минтақавий кун тартибидаги долзарб мавзулар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Трамп НАТО саммити доирасида альянсга аъзо давлатлар раҳбарлари билан ҳам қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.