Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Президент администрацияси раҳбари ишдан кетди

A A A
Президент администрацияси раҳбари ишдан кетди

Украина президенти Владимир Зеленский президент девони раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиққанини эълон қилди.

Зеленский бу ҳақда ўз видеомурожаатида маълум қилди.

"Украина президенти девони қайта ишга туширилади. Девонхона раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани топширди. Мен ҳеч қандай миш-мишлар ва тахминлар бўлмаслигини истайман. Идоранинг янги раҳбари бўйича, эртага мен ушбу муассасага раҳбарлик қилиши мумкин бўлганлар билан маслаҳатлашаман", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент девони раҳбари Андрей Ермакнинг ишхонасида тинтув ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 08:15 29.11.2025. Ўқилди: 2476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!