Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Пойтахтнинг баъзи туманларида бугун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг баъзи туманларида бугун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун Олмазор ва Яккасарой туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Аниқроқ қилиб айтганда, Олмазор тумани Жомий-5 кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-57 ммли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 17:00 га қадар Жомий кўчасидаги 15 та ерли аҳоли хонадонларида ҳамда 35 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун соат 10:00 дан 17:00 гача Кичик Бешёғоч кўчасидаги 12 та кўп қаватли уйларда ҳамда 2 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади хабарда.

Киритилди: 09:27 11.08.2022. Ўқилди: 1435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!