Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Пойтахтда "Nexia-3" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

Пойтахтда "Nexia-3" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда тарқалган, пойтахтда "Nexia-3" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 20 сентябрь куни соат 21:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчасида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган С.С. "Nexia-3" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб Арнасой кўчаси билан кесишган чорраҳага етган вақтида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратувчи бўлакда ўрнатилган ёритиш чироғи устунига урилган. Зарб оқибатида устун ағдарилиб, ушбу йўлда бўлган ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Captiva" русумли автомобилнинг том қисмига тушган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиши сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 22:48 20.09.2021. Ўқилди: 2726 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!