Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Пойтахт Абдулҳамид” сериали энди берилмайдими?

“Пойтахт Абдулҳамид” сериали энди берилмайдими?

Хабарингиз бор, Туркия кино ижодкорлари томонидан суртага олинган Пойтахт Абдулҳамид сериали Zoʻr TV телеканали томонидан ўзбек томошабинларига намойиш қилинаётганди. Кеча тонгдан ижтимоий тармоқларда сериал вақтида намойиш қилинмагани хусусида кескин муҳокамалар бошланди. Ҳар хил тахмин ва гумонлар ўртага ташланмоқда. Ҳатто Пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги мулоҳазаларни бошқача тушунганлар Пойтахт ни Zoʻr tv дан кўчириб юборишдими? деган истеҳзоли фикрлар ҳам учрайди. Azon.uz таҳририяти Zoʻr TV билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Кечадан бери телефон қўнғироқлари тинмаяпти, деди ўзини Умарбоева Матлуба дея таништирган Zoʻr TV ходимаси. Хавотирга ўрин йўқ. Пойтахт Абдулҳамид сериали эфирдан олиб ташланмаган. Ҳозирча техник сабабларга кўра намойиш вақтича тўхтатилган. Яқин кунларда сериал давом этади.

Таъкидлаб ўтиш керак, Zoʻr TV да Тирилиш Эртуғрул ва Пойтахт Абдулҳамид сериаллари намойиши билан томошабинлар эътиборига сазовор бўлган. Биз телеканалнинг хайрли ишлари давомли бўлишини тилаб қоламиз.

Manba: azon.uz

Киритилди: 18:12 22.02.2019. Ўқилди: 7485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!