Португалияда ноқулай об-ҳаво туфайли электр узатиш линияларининг шикастланиши туфайли камида 56 минг киши электр энергиясидан маҳрум бўлиб турибди.
Маҳаллий RTP телеканалининг хабар беришича, кучли шамол ва жала ёғиши билан бирга келган “Кристин” довули мамлакатнинг бир қатор ҳудудларига жиддий зарар етказди.
Табиий офат натижасида минглаб аҳоли электр энергиясиз қолди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, довул натижасида беш киши ҳалок бўлган. Етказилган умумий зарар 4 миллиард евродан ошиши мумкин.
Португалиянинг электр энергиясини тақсимлаш компанияси E-Redes маълум қилишича, ҳозирда тахминан 56 мингга яқин истеъмолчи электр энергиясиз қоляпти. Компания душанба куни эрталаб соат 8:00 да «Кристин» циклон таъсирига учраган ҳудудларда қарийб 48 минг абонент ҳали ҳам ёруғликсиз қолганини маълум қилди.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун фалокат ҳудудига 2,5 минг португал ҳарбий хизматчиси сафарбар этилган.