Спортда зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бошқармаси (APCVD) Винисиус Жуниор ва Жанлука Престианни иштирокидаги воқеа билан шуғулланадиган бўлди.
"Реал" вингери "Бенфика"га қарши ўйин пайтида лиссабонликлар футболчиси томонидан ирқчилик руҳидаги ҳақоратлар бўлганидан шикоят қилган эди. Португалияда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди.
"APCVD фактларга ойдинлик киритиш мақсадида маъмурий иш қўзғатди", – дейилади "O Jogo" нашри келтирган расмий баёнотда.