Португалия ҳукумати мамлакатда қонуний асосларсиз яшаётган 18 минг хорижликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги ҳукумат ҳузуридаги делегат-вазир Антонио Лейтан Амаруга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари хорижликларга 20 кун ичида ихтиёрий равишда Португалияни тарк этиш талаби билан олдиндан кўрсатмалар юборади.
Хабарномалар кейинги ҳафтадан жўнатила бошланади, биринчи босқичда уларни 4,5 минг киши олади.