Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Португалия бош мураббийи Роберто Мартинес Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

Португалия бош мураббийи Роберто Мартинес Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026да гуруҳдаги рақиблари ҳақида фикр билдирди.

Жума куни бўлиб ўтган қуръа португалларни Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари билан бир квартетга туширди. Гуруҳнинг тўртинчи аъзоси плей-офф ўйинларида ҳал бўлади - у Янги Каледония, Конго ёки Ямайка бўлади.

"Португалия ва Колумбия учрашуви - бу ўзига хос нарса, мен бу ўйинни ғурур ва ҳаяжон билан кутяпман. Фабио Каннаваро мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта ҳурматга сазовор. Плей-офф орқали турнирга йўл олган жамоалар ҳар доим ўзгача кайфиятда ўйнашади," - деди Мартинес журналистлар билан суҳбатда.

ЖЧ-2026 баҳслари 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 14:54. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!