Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Портсмут университети Ўзбекистон билан тиббий таълим соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

A A A
Портсмут университети Ўзбекистон билан тиббий таълим соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида 2021 йилнинг 16 декабр куни Тошкент давлат стоматология институти (ТДСИ) раҳбарияти Буюк Британиянинг етакчи таълим муассасалари бири - Портсмут университети Халқаро ҳамкорлик департаменти директори мистер Жой Холл ва Фан ва соғлиқни сақлаш факултетининг глобал ҳамкорлик бўйича декан ўринбосари мистер Неил Вестон билан музокаралар ўтказди.

Британия томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий таълим тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Томонлар ТДСИ профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш бўйича, қўшма дастурларни амалга ошириш, бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича қўш диплом дастурларини ташкил этиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ва стоматология соҳасида илмий тадқиқот натижаларин Ўзбекистон Республикасида нашр етишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Суҳбатдошлар Портсмут университетининг таълим сифати стандартлари асосида стоматология ва юз-жағ соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш лойиҳасини келгусида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Портсмут университети вакиллари республиканинг тиббиёт кадрларини тайёрлаш соҳасидаги салоҳияти билан танишиш ва аниқ лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш учун 2022-йилда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этилди.

Портсмут университети (1870-йилда асос солинган) Буюк Британиянинг “Times Higher Education World University Rankings”да олтин рейтингини олган давлат университетидир. Times Higher Education World University Rankings маълумотларига кўра дунёнинг энг яхши 500 та университетлари қаторига киради. Университет 200 дан ортиқ бакалавриат ва 150 та даража дастурлари ҳамда 65 та тадқиқот дастурларини таклиф этади. Университетда 80 га яқин илмий марказлар мавжуд.

Киритилди: 16:54 19.12.2021. Ўқилди: 2323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!