Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Порошенко Путинга нега миннатдорлик билдирди?

Порошенко Путинга нега миннатдорлик билдирди?

Украина президенти Пётр Порошенко CNN телеканали эфирида киноя қилиб, Россия президенти Владимир Путинга гўёки “у Украинани Европага яқинроқ давлатга айлантирганига” миннатдорлик билдирди.    

Порошенконинг айтишича, Украинада 5 йил аввал Европа билан бирлашишни 33 фоиз аҳоли истаган бўлса, ҳозирда эса 77 фоизи қўллаб-қувватламоқда.  

“Ким буни қилди? Путин. Шу сабабли, жаноб Путин, давлатимни Европага яқинроқ ҳамда европача ва трансатлантик қадриятларни ҳимоя қилишга тайёр қилганингиз учун раҳмат” 

Украина президенти ўз сўзлари интиҳосида унинг давлати “ҳеч қачон бошқа Рус империясига қайтмаслигига” ваъда берган. 

2016 йилда Киев НАТОга киришни Украинанинг ташқи сиёсати мақсади қилиб белгилаган. 

Manba: kun.uz

Киритилди: 10:35 01.10.2018. Ўқилди: 1528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!