Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Порье Конорнинг оёқ зарбалари ҳақида: "Ҳеч қачон бундай оғриқ ҳис қилмагандим..."

Порье Конорнинг оёқ зарбалари ҳақида: "Ҳеч қачон бундай оғриқ ҳис қилмагандим..."

UFC жангчиси Дастин Порье Конор Макгрегор билан бўлган учинчи жангни эслади.

"Мен оёқ зарбалари кучли бўлган жуда кўп спортчилар билан жанг қилганман. Аммо, мен октагонни ҳеч қачон тиззамдаги оғриқ билан тарк этмаганман. Конор билан жангдан кейин эса, тиззамда қаттиқ оғриқ билан жангни якунладим.

Тизза зарба текканда, иккала жангчи учун ҳам оғриқли бўлади. Унинг оёғини синишига айнан шу зарба сабаб бўлганми ёки йўқ, бунисини билмайман. Лекин, Конор жуда кўп кучли зарбалар берди. Уларнинг бирида суякларимиз бир-бирига тўқнашди", - деди Дастин Порье.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни Конор Макрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг ўтказилганди. Унда Конор оёғини синдириб олиб, мағлубиятга учраганди.

Киритилди: 22:52 05.08.2021. Ўқилди: 2785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!