Ўзбекистонда амалдорларнинг пора бериш ва пора олиш жинояти камайиб, бюджет пулларини талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупциянинг янги турлари кўпайган.
Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов таъкидлаб ўтган.
Унинг қайд этишича, 2019 йилга қадар пора бериш ва пора олиш аксарият жиноятларни ташкил қилган. «Бугунги кунга келиб эса мансабдор шахслар томонидан пора бериш ва олиш жиноятлари кескин камайган, бу 10 фоиз ҳам чиқмайди. Лекин афсуски, коррупциянинг янги турлари — давлат бюджети маблағларини талон-торож қилиш, фирибгарлик, яъни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятлар, аксинча, кўпайган. Айнан порахўрлик жиноятларининг камайгани давлат хизматларининг рақамлаштирилгани билан боғлиқ», — деди агентлик директори.