Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пора олган темир йўл станцияси бошлиғи тизимда 13 йилдан бери ишлаб келган

Пора олган темир йўл станцияси бошлиғи тизимда 13 йилдан бери ишлаб келган

Ижтимоий тармоқларда, Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтда ушланганлиги ҳақида тарқалаётган хабарларга изоҳ берилди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Даштабод станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур станция бошлиғи 2011 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаб, тизимда 13 йил фаолият олиб борган. Илгари ўзига ҳам, яқин қариндошларига нисбатан ҳам жиноий иш очилмаган ва судланмаган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимида сўнгги йилларда коррупциянинг олдини олиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жамият раҳбарияти томонидан, темир йўл транспортидан фойдаланувчи мижозларга қулайлик яратиш ва инсон омилини камайтириш мақсадида, тармоқда Ягона дарча тизими жорий этилган.

Бундан ташқари ишонч телефони фаолият юритмоқда. Шу боис, мижозлардан темир йўл транспортидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва таклифлар бўлса, Жамиятнинг ишонч телефон рақами (+998971 237 98 99) орқали мурожаат қилишларини сўраб қоламиз,- дейилади хабарда.

Киритилди: 21:24 20.09.2024. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!