Ўзенергоинспекция Наманган вилояти бошқармаси томонидан Поп туманида ўтказилган назорат тадбирида «О.Y.» МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган дизел ёқилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида (28,9 млн сўм) иқтисодий санкция қўлланилди.
Аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.