Бугун 21 июнь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Польшада Россиянинг польшалик жосуси қўлга олинди

Польшада Россиянинг польшалик жосуси қўлга олинди

Польша Ички хавфсизлик агентлиги ушбу мамлакат фуқаросини Россия фойдасига жосусликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда республика давлат прокуратураси сайтида хабар берилган.

«Тергов давомида прокурор гумонланувчи жосусликда гумон қилиниб, илгари шериги ҳибсга олинганидан кейин ўз фаолиятини кучайтириб, Россия Федерацияси фойдасига иш тутганлигини аниқлади. Януш Н. Россия разведка хизматининг кўрсатмаларига биноан Польша ва хорижий сиёсатчилар, шу жумладан Европа Парламентида ишлайдиганлар билан алоқа ўрнатишга уринди», - дейилади вазирлик баёнотида.

"Гумон қилинувчи ўз фаолиятини Польша, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатларда олиб борди, бу Россия тарғибот ва дезинформацияси лойиҳалари таркибига кирган, Польша Республикасининг Европа Иттифоқида ва халқаро майдонда мавқейини заифлаштириш мақсадида олиб борилган", - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий қонунларга мувофиқ фамилияси ошкор қилинмаган Януш Н. 31 май куни ҳибсгаолинган эди. Унинг хонадонида тинтув ўтказилганда, қарийб 84 минг доллар ва кўплаб маълумот ташувчилар топилган.

У жосусликда айбланиб, суд уни уч ойга ҳибсга олди. Фуқаро 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Киритилди: 14:14 10.06.2021. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!