Польшада президентлик сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди, деб хабар бермоқда Rzeczpospolita газетаси.
Овоз бериш соат 7:00 дан (Тошкент вақти билан 10:00) 21:00 гача (Тошкент вақти билан 00:00) давом этади.
29 миллионга яқин польяклар овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайловда 13 нафар номзод иштирок этмоқда.