Польша шарқидаги Люблин шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган ҳаво бомбаси топилди ва 3000 нафар аҳоли эвакуация қилинди.
Бу ҳақда Polsat телеканали маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, портламаган ўқ-дорилар пайшанба куни кечқурун қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда топилган. Етиб келган сапёрлар хавфли кашфиётни тўсиб қўйишди ва шаҳар ҳокимияти жума куни эрталаб яқин атрофдаги олтита кўча аҳолисини эвакуация қилди.
Яқин соатларда портловчи моддалар бўйича мутахассислар тури номи айтилмаган ўқ-дориларни зарарсизлантиришга киришади.