Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Польшада 28 июнь куни президент сайлови ўтказилади

Польшада 28 июнь куни президент сайлови ўтказилади

28 июнь куни Польшада навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сейм (парламентнинг қуйи палатаси) спикери Эльжбета Витек чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар берди TVN24 канали.

Овоз бериш аралаш усулда олиб борилади: фуқаролар сайлов участкаларига бориб ёки почта орқали овоз бериши мумкин.

Олисдан овоз беришни истаган Польша фуқаролари 16 июнга қадар хабар беришлари керак, чет элда яшайдиган фуқаролар эса 13 июнгача овоз бериш учун мурожаат қилиши мумкин.

7 апрель куни Польша Сейм сайлов кодексига ўзгартиришлар киритди. Янги қоидаларга кўра, президентлик сайловлари почта орқали ҳам овоз берилиши мумкин. Ушбу чора COVID-19 эпидемияси пайтида сайловчилар хавфсизлиги учун қабул қилинди.

Киритилди: 08:10 04.06.2020. Ўқилди: 1431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!