Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Польшада 18 май куни президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Польшада 18 май куни президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Польша Сейми (парламент қуйи палатаси) спикери Шимон Холовня мамлакатда навбатдаги президентлик сайловлари 18 май куни бўлиб ўтишини маълум қилди. Зарурат туғилса, сайловларнинг иккинчи тури 1 июнда ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Польша президентлиги учун асосий кураш ҳукмрон «Фуқаролик коалицияси» номзоди Рафал Тшасковский ва «Ҳуқуқ ва адолат» вакили Карол Навротский ўртасида бўлиб ўтади.

Сайловолди ташвиқоти сайловни ташкил этиш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан сўнг бошланади — у 15 январда имзоланиши кутилмоқда. Номзодларни рўйхатга олиш 4 апрелга қадар давом этади. Юқоридаги икки номзоддан ташқари, Шимон Холовня, «Конфедерация» коалицияси вакили Славомир Ментсен ва депутат Марек Якубяк ҳам президентлик пойгасида иштирок этиш ниятида.

2025 йилда Польшанинг амалдаги президенти Анжей Дуданинг иккинчи муддати якунланади ва у энди сайловларда ўз номзодини илгари сура олмайди. Мамлакат сиёсатини шакллантиришда катта роль ўйнамайдиган, лекин қонун лойиҳаларига вето қўйиши мумкин бўлган давлат раҳбари сифатида Дуда бир неча бор бош вазир Доналд Тускнинг ташаббусларини блоклаган.

Ижтимоий сўровлар натижасига кўра, бош вазирнинг партиядоши, Варшава мери Рафал Тшасковский «Фуқаролик коалицияси»нинг нисбатан кучли номзоди ҳисобланади. «Ҳуқуқ ва адолат» партиясидан унга рақиблик қиладиган 41 ёшли Навротский Полша Миллий хотира институти директори бўлиб, Россияга қарши позицияси билан танилган.

Киритилди: 18:32 09.01.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!