Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Полша Зеленскийнинг танқидига жавоб берди

Полша Зеленскийнинг танқидига жавоб берди

Полша ТИВ вазири Зеленскийнинг МиГ-29 самолётларини топширишдан бош тортгани бўйича танқидини рад этди.

"Бизнинг ўз мудофаа эҳтиёжларимиз бор", — деди Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Украина президенти Володимир Зеленский томонидан Варшаванинг Киевга кўп мақсадли МиГ-29 қирувчи самолётларини беришдан бош тортгани учун қилинган танқидга жавобан.

Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Полша Россиянинг Украинага қарши урушида олдинги чизиқда. Чунки унинг қўшнилари Россия ва Украина бўлиб, Полша бу урушни ўз чегараларидан имкон қадар узоқроқ тутиши кераклигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Зеленский НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг билан Полша альянс самолётларини олиши, ўзи эса Украинани Совет даврида ишлаб чиқарилган МиГ-29 қирувчи самолётлари билан таъминлаши борасидаги келишув ҳақида гапирган эди.

Аммо Полша мудофаа вазирининг таъкидлашича, МиГ-29 самолётларини Украинага топшириш қарори мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари янги самолётлар, хусусан, АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини олгандан кейингина қабул қилиниши мумкин. F-35 самолётлари эса Полшага 2026 йилгача етказиб берилиши айтилган.

Киритилди: 22:50 03.11.2024. Ўқилди: 1778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!