Польша ўзининг шарқий чегарасида "Шарқий қалқон" муҳандислик иншоотлари мажмуасига кирувчи мина майдонларини яратади.
Бу ҳақда Польша телевидениеси хабар берди.
"Соат 13.00да машғулотлар Ожише полигонида бошланади, бу ерга Бош вазир Дональд Туск келади", — дейилади хабарда.
Бугун синовдан ўтказиладиган элементлар бетон кирпилар, танкга қарши ариқлар ва миналанган майдонлардир. Кейинчалик улар Шарқий қалқонни жиҳозлаш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Польша расмийларининг чегарани мустаҳкамлаш қарори ноқонуний мигрантларнинг навбатдаги тўлқини фонида рўй бераётгани хабар қилинганди. Польша Россия ва Беларус билан чегарасини мустаҳкамлаш учун қўшимча 2,6 миллиард доллар сарфлайди – 400 километрлик чегара бўйлаб янги истеҳкомлар ва тўсиқлар қурилади.