Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Польша: "Россия – озодликнинг душмани"

Польша: "Россия – озодликнинг душмани"

Польша президенти Aнжей Дуда Конституция кунидаги нутқи давомида Россия империяси Польша конституциясини қабул қилмаган 18 аср воқеаларини эслаб, Россияни "озодликнинг душмани" деб атади. Бу ҳақда РЕН телеканали хабар берди.

Дуда Польша-Литва Ҳамдўстлиги Европада биринчи бўлиб конститутицияни қабул қилган 1791 йил воқеалари ҳақида гапирди.

"Май Конституцияси: "Инсоният жамиятининг барча кучи одамлар хоҳишидан келиб чиқади", деган шиорга таянди. Бу авлодларга ўтиб келмоқда ва абадий тарихий меросимизнинг улкан хазинасига, демократиямизнинг пойдеворига ва натижада барча демократик давлатларнинг тамойилига айланди. Aслида, шунинг учун 3 май конституциясига озодлик душманлари тоқат қила олмадилар. Шунинг учун ҳам империалистик Россия уруш эълон қилди», - деди Польша президенти.

Маълумот учун, 28 апрель куни Польшанинг Чеховица Дзидзица шаҳри марказида Совет Иттифоқи-Польша биродарлигининг ёдгорлиги демонтаж қилинди. Ёдгорлик "коммунизм ёки бошқа тоталитар тузумни тарғиб қилишни тақиқловчи" қонун асосида қабул қилинган вилоят раҳбарининг қарори билан бузиб ташланди.

Март ойида Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чезапутович мамлакатнинг Россия билан муносабатларини яхшилаш истаги ҳақида эълон қилди.

Киритилди: 19:13 03.05.2021. Ўқилди: 4325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!