Бу ҳақда RMF24 хабар берди.
Маълумотларга кўра, мавжуд ҳудудий мудофаа бригадаси 2026 йил охиригача чегара қўшинлари бригадасига айлантирилади.
Чегара мудофаасининг таркибий қисми тўртта бригададан иборат: Подляска, Варминск-Мазура, Буг ва Перемишл. Улар "Шарқий қалқон" инфратузилмасини бошқаради. Вармин-Мазура бригадаси Кенигсберг вилоятини назорат қилади.
Таъкидланишича, гап чегарани кундалик қўриқлаш ҳақида эмас, балки айнан уни ҳимоя қилиш ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, тўлиқ жанговар тайёргарликка эришиш учун бригадага яна тахминан икки йил керак бўлади. Айни пайтда унинг таркибига кирадиган ҳарбийларни қайта жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.
Унинг вазифалари “Шарқий қалқон” лойиҳаси доирасида чегарани кузатиш, чегарачиларни қўллаб-қувватлаш ва чегараолди ҳудудларини мудофаа қилишдан иборат бўлади.