"Ҳаммаси шундан далолат бермоқдаки, айнан бизнинг авлодимиз ватанни ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олади. Бу урушда на мен, на сизлардан ҳеч ким ютқазишни истамайди", деди генерал Веслав Кукула Вроцлавдаги Ҳарбий академиядаги чиқишида.
Унинг таъкидлашича, Польша ўз армияси сонини сезиларли даражада ошириши керак, бу эса аҳолининг қариши ҳисобига қийинчилик туғдириши мумкин.
"Душманнинг ҳарбий салоҳияти шунчалик каттаки, биз анча катта армия яратишимизга тўғри келади, бу эса умумий хизмат моделини жорий қилиш зарурлигини англатади", дея қўшимча қилди у.