Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Полша президенти украиналикларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонунга вето қўйди

Полша президенти украиналикларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонунга вето қўйди

Бу ҳақда Rzeczpospolita нашри хабар бермоқда.

Газета хабарига кўра, Полша президенти Карол Навроцкий Украина фуқароларга ёрдам бериш ҳақидаги қонунга киритилган тузатишларга вето қўйди. Бу тузатишлар Полшадаги украиналиклар учун нафақа тўлаш ва вақтинчалик ҳимоя мақомини узайтиришни назарда тутган эди.

Гап 18 ёшгача бўлган ҳар бир украиналик учун ойига 800 злотий (тахминан 190 евро) миқдорида тўловни кўзда тутувчи нафақа ҳақида бормоқда. Навроцкийнинг фикрича, бу нафақани фақат Полшада ишлаётган украиналикларнинг болалари олишлари керак.

"Бундан ташқари, ушбу қонундаги тузатишлар Полшадаги украиналиклар учун вақтинчалик ҳимоя мақомини 2026 йил 4 мартгача узайтиришни ҳам таклиф қилган эди. Қонун лойиҳаси ҳозирча қайта кўриб чиқиш учун парламентга юборилди", дея ёзмоқда Rzeczpospolita.

Киритилди: 21:35 25.08.2025. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!