Полша бош вазири Доналд Туск Бенямин Нетаняҳу 2025-йил 27-январда бўлиб ўтадиган Освенсим озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган маросимга келса, ҳибсга олинмаслигини тасдиқлади.
Бу қарор Полша президенти Анжей Дуданинг сўровига биноан қабул қилинган. Президент воқеанинг тарихий аҳамиятини таъкидлаган ва Халқаро жиноий суднинг Нетаняҳуга нисбатан чиқарилган қарорига қарамай, исроил босқинчи раҳбарининг хавфсизлигини кафолатлаган.
Блоомберг: Полша бош вазирининг таъкидлашича, тадбирда иштирок этган Исроил босқинчиларининг барча вакиллари ҳимояга эга бўлади.