Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Польша Беларус ва Россия билан чегараларни мустаҳкамлаш учун Еврокомиссиядан 52 миллион евро олади

Польша Беларус ва Россия билан чегараларни мустаҳкамлаш учун Еврокомиссиядан 52 миллион евро олади

Еврокомиссия Польшага Беларус ва Россия билан чегараларини мустаҳкамлаш учун 52 миллион евро ажратади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Томаш Семоняк маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу маблағлар чегара тўсиғи бўйлаб асфальт йўл қуриш, шунингдек, чегара хизмати учун дрон ва бошқа жиҳозларни харид қилишга йўналтирилади.

Ўз навбатида, Польша чегара қўшинлари бош қўмондони Роберт Баган жорий йилда Свислочь ва Сточанка дарёларининг 47 километрлик қисмида электрон тўсиқ қуриш ишлари якунлангани ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Польша-Беларус чегарасида қўшимча камералар ўрнатилди. Инвестицион қиймати 20 миллион евродан ортиқни ташкил этди.

Аввалроқ Польша расмийлари Беларус ва Россия билан чегарадаги Шарқий қалқон мудофаа истеҳкомлари таркибида пиёдаларга қарши миналардан фойдаланишни режалаштираётгани маълум бўлган эди.

Киритилди: 22:55 22.03.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!