Тел-Авивда ҳукуматга қарши намойишларда полиция 12 кишини ҳибсга олди.
Бу ҳақда Times of Israel газетаси полицияга таяниб хабар берди.
«Жамоат тартибини бузганликда айбланиб, жами 12 киши ҳибсга олинди», — дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, намойишчилар рухсат этилмаган соатларда митинг ўтказиб, йўл ҳаракатини тўсиб қўйган.