Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Пол Погба Миллий терма жамоа либосини киймаслигини айтди. Сабаби Макрон...

Пол Погба Миллий терма жамоа либосини киймаслигини айтди. Сабаби Макрон...

Англия Премьер-лигаси жамоаларидан бири “Манчестер Юнайтед” футболчиси Пол Погба футбол тарихидаги энг ғайриоддий қарорлардан бирини қабул қилди. Буюк Британия матбуотидаги хабарларга кўра, футбол юлдузи бундан буён Франция миллий жамоасида ўйнамайди. Бу қарорга сабаб сифатида Франция Президенти Макроннинг Исломга оид шов-шувли баёнотлари кўрсатилмоқда.

Эммануэль Макроннинг терроризмни Ислом билан боғлаган сўзларидан кейин Францияда яшовчи мусулмонлар норозилик билдира бошлашди. Макрон ўзининг шов-шувли сўзларини айтишни тўхтатмаганидан сўнг, Франция футбол терма жамоасининг футболчиларидан бири Пол Погба кескин қарор қабул қилди.

Англия матбуотининг The Sun газетасида чоп этилган хабарга кўра, Погба Макроннинг Ислом ҳақидаги баёнотларидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаган. Ушбу масала бўйича расмий хабар берилмаган бўлсада, Погба навбатдаги миллий терма жамоа ўйинида француз футболкасини киймаслиги таъкидланган.

Яқин Шарқ матбуотидаги хабарларда, Макроннинг Франциядаги террористик ҳодисаларда Исломни айблашга бўлган муносабатидан сўнг, Погба ҳам ўз мамлакатидаги мусулмонлар номидан юқоридаги қарорни қабул қилганлиги таъкидланган.

Мусулмон футболчи Погба 2016 йилда “Ювентус” дан “Манчестер Юнайтед” га 105 миллион евро эвазига ўтган эди. Погба 2018 йилда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 13:18 26.10.2020. Ўқилди: 6164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!