Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳор мактабларни ёпди ва фуқароларни ҳавонинг кучли ифлосланиши сабабли уйда қолишга чақирди, деб хабар беради Реутерс.
Агентлик маълумотларига кўра, шаҳардаги ҳаво сифати индекси рекорд даражадаги 1100 га етган.
IQAir мониторинг компанияси маълумотларига кўра, ҳозирда шаҳардаги ҳаво сифати «хавфли» даражада қолмоқда. Қон айланиш ва нафас олиш тизимларига зарар этказувчи ифлослантирувчи ПМ2.5 контсентрацияси Лаҳорда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган йиллик ўртача кўрсаткичдан 60 баравар юқори.
Атроф-муҳитни транспорт воситаларидан ифлосланишини камайтириш учун офис ходимларининг ярми масофавий ишлашга ўтказилди. Расмийлар ҳаво сифатининг ёмонлашишини қўшни Ҳиндистондан ҳавони ифлослантирувчи шамоллар билан боғлашди.
IQAir рейтингига кўра, айни пайтда Ню-Деҳли ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳам «хавфли» даражада.